Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:06

Франция, Тунис ва Қувайтда террор ҳужумидан камида 30 киши ўлди


Франциядаги АҚШга қарашли заводга ҳужум қилган террорчилар танасидан кесиб олинган бошни завод дарвозасига илиб кетди. Тунисда қуролланган террорчилар британиялик сайёҳлар орасида машҳур бўлган меҳмонхонада 27 кишини ўлдирди. Қувайтда эса худкуш шиа масжидида ўзини портлатди ва бу ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" зиммасига олди.

Тунис

Туниснинг британиялик сайёҳлар орасида машҳур соҳилбўйи шаҳри - Сусда номаълум қуролли шахслар меҳмонхонага ҳужум қилди.

Тунис Ички ишлар вазирлиги Сус шаҳрининг Ал-Кантави мавзесидаги Imperial Marhaba меҳмонхонасига жума куни қилинган ҳужум оқибатида 27 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Қурбонлар орасида хорижликлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот Тунисдаги жума кунги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Тунис Ички ишлар вазирлиги матбуот мулозими Муҳаммад Али Аровий Сусдаги ҳужумлар "террорчилик амали" бўлган, деб таъкилади.

Сус шаҳридаги меҳмонхонага қилинган ҳужумнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Полицияга кўра, ҳужумчилардан бир нафари отишма пайти ўлдирилган.

Март ойида Тунис пойтахтидаги қадимий экспонатларга бой "Бардо" музейига исломий жанггарилар ҳужум қилиб, бир гуруҳ хорижликни ўлдирганидан сўнг мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди.

Қуроллилар автоматлар билан Тунис парламенти олдидаги музейга бостириб кириб, ичкаридаги одамларга қарата ўт очгандилар.

Ўшанда 21 одам , жумладан Британия, Италия, Франция, Колумбия ва Япония фуқаролари ҳалок бўлганди.

Франция

Франция шарқидаги Сен-Кантен-Фаллавьё шаҳарчасида жойлашган АҚШга қарашли заводга номаълум шахслар ҳужум уюштирди.

Полиция исломий экстремистик гуруҳлар томонидан уюштирилганини тахмин қилаётган ҳужум чоғида сиқилган газ чиқарувчи заводдаги битта резервуар портлатилди, бир киши ўлди, икки киши жароҳатланди.

Президент Франсуа Олланд буни "террор ҳужуми" деб атади. Воқеа чоғида Брюсселда Европа Иттифоқи саммитида иштирок этаётган президент ҳужумни уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олингани ва унинг 2006-2008 йиллар оралиғида махсус хизматлар кузатувида бўлганини маълум қилди.

Франция шарқида АҚШга қарашли заводга террорчилар ҳужум қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00

Франция полицияси берган маълумотларга кўра, завод ҳудудида топилган жасаднинг боши олинган. Бошсиз жасад устига ташланган матога эса арабча ёзувдаги матн битилган ва танасиз бошнинг ўзи завод дарвозасига осиб кетилган. Полиция берган маълумотларга кўра, номаълум шахслар завод ҳудудига автомобилда бостириб кирган.

Воқеа жойида экстремист гуруҳларга тешгишли байроқ топилгани ҳам хабар қилинди. Ҳозир бу воқеа юзасидан террорчилик акти даъвоси билан жиноий иш қўзғатилди.

Франция ҳукумати берган баёнотга кўра, айни пайтда президент Франсуа Олланд Европа Иттифоқи саммитини тарк этиб, Парижга қайтмоқда. Ички ишлар вазири эса воқеа жойига йўл олган.

Ҳукумат раҳбари Мануэл Вальс Сен-Кантен-Фаллавьё шаҳарчаси ва умуман, Лион ҳудудида хавфсизликни кучайтириш ҳақида кўрсатма бергани хабар қилинмоқда.

Қувайт

Кувайтда ҳудкуш кимса жума номози пайтида ўзини портлатиб юборди. Полиция портлашда бир неча одам ҳалок бўлганини билдирди. Лекин, қурбонлар сони аниқ эмас.

Портлашдан бир неча соат ўтиб, унинг масъулиятини "Исломий давлат" ўз зиммасига олди.

Нефтга бой Қувайтда бундай портлашнинг рўй бериши муқаддам кузатилмаган ҳолдир.

Қувайт пойтахтидаги "Имоми Содиқ" масжиди маҳаллий шиалар орасида машҳур масжидлардан биридир.

Май ойида “Исломий давлат”нинг сунний жанггарилари Саудия Арабистонидаги шиа масжидларидан бирига ҳужум қилган эди.

Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятидаги Имом Али шиа масжидида уюштирилган худкушлик ҳужумида 10 одам ҳалок бўлган.

Ўтган йил “Исломий Давлат”нинг раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Cаудий сафдошларини шиалар масканларига ҳужум қилишга чақирганди.

XS
SM
MD
LG