Линклар

logo-print

Ереваннинг оммавий норозилик ўтаётган майдонида таранглик кучайиб бормоқда


Озодлик мухбирларининг хабар қилишича, жума оқшомида турнақатор бўлиб туриб олган полициячилар ва электр нархлари ошишидан норози бўлиб кўчага чиққан 20 минг чоғли намойишчи ўртасида таранглик кучайиб кетди.

Норозилик тадбири лидерлари расмийларни, агар электр нархи ошишига қарши намойиш тинч ўтса, бу ерга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жойлаштирмасликка оид ваъдаларини бузганликда айбламоқда.

Махсус топшириқлар бажарувчи милиция отряди намойиш ўтаётган майдонга Арманистон президенти Саргсян бош вазир Абрамян билан норозилик тадбирларига қандай барҳам беришни муҳокама қилган 26 июнь оқшомида ташланган.

23 июнь куни полиция намойишни тарқатиш учун норозиларга қарши сувпуркар машиналар ва резина таёқларни ишга солганди. Бу талотумда намойишчиларга қарши куч қўлланилганига гувоҳ бўлган бир неча журналист ҳам жабрланганди.

XS
SM
MD
LG