Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:07

Греция парламенти Ципраснинг референдум бўйича таклифини кўриб чиқмоқда


Греция парламенти мамлакат бош вазирининг миллий референдум ўтказиш бўйича такфлини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Греция бош вазири Алексис Ципрас мамлакатни қарз ботқоғидан олиб чиқиш учун халқаро кредиторлар қўйган талабларни қабул қилиш ёки рад этиш масаласида фуқароларни ўзлари қарор бериши керак, дея бу борада референдум ўтказиш таклифи билан чиққанди.

Бош вазирнинг бу таклифини мамлакат мухолифати лидери, собиқ бош вазир Антонис Самарас танқид қилиб чиқди.

Жаноб Самарас мазкур референдум Грециянинг деярли евроҳудуддан чиқиши билан якунланишини айтди.

Социалистлар эса Ципрасни истеъфо беришга чақирди.

Греция Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси билан 240 миллиард евролик қарзи бўйича музокаралар олиб бормоқда. Греция 240 миллаирд қарзни узиш муддатини олти ойга узайтиришни сўрамоқда.

Халқаро кредиторлар эса Грециядан тежамкор иқтисодий чораларга қўл уришни талаб этмоқда.

Томонлар муросага эришмасалар сешанба куни Греция Халқаро валюта фондига 1,6 миллиард еврони тўлаши ёки дефолт эълон қилиши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG