Линклар

Каримов: Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари сони 3,6 баравар кўпайди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қилган табригида мустақиллик йилларида мамлакатда ОАВлар сони 3,6 баробарга кўпайгани, бугунги кунда 1400 дан кўпроқни ташкил этишини таъкидлади.

Жаноб Каримовга кўра, Интернетда веб-сайтлар миқдори сони сўнгги 5 йил ичида 2 мартага ошиб, 300 дан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Ўз баёнотида Каримов Ўзбекистонда бугунги кунда 66 та телеканал, 34 та радиоканал фаолият юритаётгани ва уларнинг ярмидан кўпи нодавлат каналлари эканини қайд этди.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини матбуотни қаттиқ назорат остига олиб, мустақил журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилаётганликда айблаб келади.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Ўзбекистонда қатор журналистлар қамоқда қолмоқда, эркин фикрловчиларга тазйиқлар давом этмоқда, интернет назорати янада кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG