Линклар

logo-print

Арманистон ҳукумати намойишчиларга ён бера бошлади


Арманистон президенти Саркисян ҳукумат йиғилишида, 27 июнь 2015 йил.

Арманистон президенти Саркисян ҳукумат йиғилишида, 27 июнь 2015 йил.

Арманистон президенти Серж Саркисян электр энергияси қимматлаши ортидан юзага келадиган аҳолининг барча молиявий ҳаражатларини ҳукумат тўлаб бериши ҳақида ваъда берди.

Саркисяннинг мазкур баёноти Арманистонда август ойидан электр энергияси 16 фоизга қимматлашига норозилик билдириб намойиш ўтказаётган норозилар томонидан катта ғалаба сифатида қабул қилинди.

27 июнь куни ҳукумат йиғилишида сўзлаган Арманистон президенти электр қуввати учун эски ва янги тариф ўртасидаги фарқ аҳолига вақтинча тўлаб берилиши ҳақида гапирган. Бундан ташқари, Саркисян электр энергияси нархининг оширилиши қай даражада асосли эканини ўрганиш мақсадида мустақил аудит ўтказилишини билдирди.

Арманистон пойтахтида электр энергияси нархи оширилишига қарши 19 июндан бери норозилик намойишлари ўтказилиб келинаётган эди. Мазкур намойишларда ҳар куни ўн минлаб одамлдар иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG