Линклар

Украина президенти Петро Порошенко мамлакат шарқидаги жанглар бораётган ҳудудлардаги ҳарбийлар сонини 60 минггача кўпайтирилиши ҳақида билдирди.

27 июнь куни Украинанинг “Интер” телеканалида қилган чиқиши чоғида Петро Порошенко бунгача мамлакат шарқидаги ҳукумат қўшинлари сони 30 минг киши бўлганини таъкидлади.

Украина ҳукумати берган расмий маълумотларга ишонилса, мамлакат шарқидаги қуролланган исёнчи гуруҳ аъзолари сони 40 минг кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG