Линклар

logo-print

Ироқ пойтахти Бағдодда 27 июнь куни содир этилган портлашларда камида 10 одам ҳалок бўлди.

Биринчи портлаш автомобиль эҳтиёт қисмлари сотувчи дўкон олдида содир этилган. Бу ерда мина ўрнатилган машина портлаши оқиибатида 5 киши ҳалок бўлган, 13 киши яраланган. Мева-сабзавот бозорида содир этилган портлашда эса камида беш киши ўлган.

Бундан аввалроқ Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий махсус хизматлар мамлакатда тақиқланган “Баас” партияси лидерларидан бири Абдулбоқи ал Садунни қўлга олгани ҳақида билдирган.

Ал Садун Ироқда 1991 йилда шиаларнинг оммавий қирғин қилинишида асосий вазифани бажарган шахслардан бири қаторида айбланиб келинаётган эди.

XS
SM
MD
LG