Линклар

logo-print

Ўзбекистон махсус хизмат ходими Тошкент яқинидаги металлургия корхонасида наркотиклар ёндирилаётган домен печи олдида қўриқчилик қилмоқда. 25 июнь куни мусодара қилинган 1400 кило наркотик ҳукумат топшириғи билан ëқиб юборилган.

Ёввойи отлар Испаниянинг Алмонте шаҳридаги ҳайонлар ярмаркасига ҳайдаб кетилаяпти.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда ўтаётган Европа ўйинлари доирасида ўтган бокс мусобақасидан сўнг рингга чиқмоқда.

Сочида кучли жала оқибатида сув тошқини юз берди.

Германия канцлери Ангела Меркель Британия Бош вазири Дэвид Кэмеренни Берлиндаги канцеляриясида кутиб олмоқда.

Хиндистоннинг Калькутта шаҳрида Она Терезанинг издоши Нирмала Жошини дафн этиш маросими.

Покистоннинг Карачи шаҳридаги ҳайвонот боғидаги ҳайвонларга жазирамадан сақланиш учун муз берилмоқда. Покистонда уч кун давом этган аномал иссиқдан 500дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Покистонлик йигит Исломобод чеккасидаги сув ҳавзасида иссиқдан сақланмоқда.

Афғон аёллари Ҳиротда Рамазон ойида меҳр-мурувват қилиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун навбатда турибди.

Арманистонда электр энергияси нархи оширилишига қарши намойишга чиққан норозиларни полиция 23 июнь куни сув пуркагичлар ёрдамида тарқатди.

Ереванда намойишчиларни тарқатиш пайтида.

Белоруснинг Брест шаҳрида фашистлар Германиясининг мамлакатга бостириб кирганининг навбатдаги йиллигида Брест қалъаси ҳимоячилари хотирланди.

Кобулда 22 июнь куни парламент биносига ҳужум уюштирилганидан сўнг депутатлар эвакуация қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG