Линклар

Қувайт ИИВ: Масжидга ҳужумни саудиялик шахс амалга оширган


Шиалар масжидига қилинган ҳужумда ўттизга яқин одам нобуд бўлди.

Шиалар масжидига қилинган ҳужумда ўттизга яқин одам нобуд бўлди.

Қувайт Ички ишлар вазирлиги 26 июнь куни Кувайтдаги шиалар масжидига террор ҳужуми қилган ҳудкушнинг шахсини аниқлади.

Вазирлик маълумотига кўра, ўттизга яқин одам ўлимига сабаб бўлган ҳужум Саудия Арабистони фуқароси Фаҳд Сулаймон Абдулмуҳсин ал- Қабаа исмли шахс томонидан амалга оширилган бўлиб, у 26 июнь куни ҳужум бошланишидан бир неча соат олдин Қувайт аэропортига келган.

"Ал- Содиқ" масжидига қилинган ҳужум натижасида 27 одам ҳалок бўлди ва 220дан зиёд киши жароҳатланди. "Исломий давлат" ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.

Май ойида ҳам “Исломий давлат”нинг сунний жангарилари Саудия Арабистонидаги шиа масжидларидан бирига ҳужум қилган эди.

Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятидаги "Имом Али" шиа масжидида уюштирилган худкушлик ҳужумида 10 одам ҳалок бўлган.

Ўтган йил “Исломий Давлат”нинг раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Cаудий сафдошларини шиалар масканларига ҳужум қилишга чақирганди.

XS
SM
MD
LG