Линклар

Тунисдаги ҳужумда ўлганлардан 15 нафари британиялик туристлар


Marhaba меҳмонхонасига қилинган ҳужумда жами 39 киши ҳалок бўлди, ўнлаб хорижлик турист оғир жароҳатланди.

Marhaba меҳмонхонасига қилинган ҳужумда жами 39 киши ҳалок бўлди, ўнлаб хорижлик турист оғир жароҳатланди.

Туниснинг Сус курорт шаҳарчасидаги террор ҳужумида ҳалок бўлган 39 кишидан 15 нафари Буюк Британия фуқароси бўлган сайёҳлардир.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Тобиас Элвудга кўра, ҳужумда жароҳат олган британияликларнинг аксари оғир аҳволда бўлгани боис, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Тунис Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, террор ҳужумида ҳалок бўлганлар орасида бир нафар Германия фуқароси бор, яна бир германиялик турист аёл жиддий жароҳатланган.

26 июнь куни Marhaba меҳмонхонасига қилинган ҳужумда жами 39 киши ҳалок бўлди, ўнлаб хорижлик турист оғир жароҳатланди.

"Немис тўлқини" радиоси маълумотига кўра, талаба йигит Калашников автоматини соябони ичига яшириб, чўмилиш ҳудудига ўтган ва денгиз бўйи ҳамда бассейнда чўмилаётганларни ўққа тутган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари террорчи йигитни отиб ўлдирган.

Ушбу ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" ўз зиммасига олганини эълон қилди.

Шу йилнинг март ойида Тунисдаги Бардо музейига қуролли шахс ҳужум қилиб, бир гуруҳ хорижликни ўлдирганидан буён мамлакат кучайтирилган хавфсизлик тизими остида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG