Линклар

logo-print

Жорий йил 1 сентябрига қадар Фарғона вилоятида 1019 та намунали уйни қуриб битказиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Telegraf.uz сайти маълумотига кўра, Мустақиллик байрамига битказилиши режаланаётган ушбу уйлар вилоятнинг 30 та қишлоғида қурилмоқда.

Сайт ҳисоб-китобига кўра, шу пайтгача Фарғонада 3802та намунали уй қуриб, фойдаланишга топширилган.

Озодликка фарғоналик тадбиркорлардан келган хабарларга кўра, вилоят тадбиркорлари намунали уйлар қурилишига ҳомийлик қилишга мажбурланган ҳолатлари жуда кўплаб учраяпти.

Шунингдек, нафақат Фарғонада, балки бутун мамлакат бўйлаб намунали уйлар қурилишига, ўқитувчилар, шифокорлар, умуман, барча бюджет идораларининг ишчи хизматчилари сафарбар қилинаётгани айтилади.

Фойдаланишга топширилган намунали уйларнинг ўта сифатсизлигидан эса Озодликка кўплаб шикоятлар бўлган.

XS
SM
MD
LG