Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:58

OzodlikOnline: Арманларга ҳайрон қолдингизми ëки ҳавас қилдингиз?


Маршал Баграмян хиëбонига тўпланган минглаб одам ўз тинч норозилигини туну кун давом эттирмоқда.
Маршал Баграмян хиëбонига тўпланган минглаб одам ўз тинч норозилигини туну кун давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ўз қўшнилари¸ хусусан¸ Афғонистонга электр қуввати сотувчи асосий таъминотчидир.

Айни пайтда мамлакат вилоятлари аҳолисининг қишу-ëзин электрсиз ҳаëтга ташлаб қўйилганига йиллар бўлади. Яқиндан бошлаб бу муаммо пойтахт Тошкентни ҳам ўз домига торта бошлади.

Қишу ëз электр ва газсиз яшаëтганига қарамай¸ ҳозирча Ўзбекистон бўйлаб газ ва электрни четга сотиб¸ юз миллионлаб доллар фойда кўраëтган ҳукуматнинг ўз аҳолисини ўзига тегишли бу бойликдан маҳрум қолдираëтанига нисбатан жиддий эътироз кузатилгани йўқ.

2014 йил давомида табиий газ ва электр қувватидан узилганлар сони ундан фойдаланганлардан кўра кўп бўлганига қарамай¸ фақат Хоразм ва Қорақалпоғистонда кичик сонли аëллар гуруҳи кўчага чиқиб¸ бундай ҳақсизликка норозилигини ифода этди.

Айни пайтда¸ арманларнинг электр нархи 16 фоизга оширилишига қарши бошлаган тинч намойиши собиқ иттифоқдош халқларнинг ҳокимият босимига бардоши қанчалар турлича эканини яна бир бор кўрсатди.

Ҳукумат ўз қароридан қисман қайтиб¸ норозиларга .ëн берганига қарамай¸ Ереван марказий хиëбонига чиқаëтганлар сони ошиб бормоқда¸ ëшларнинг сайилнамо тадбирига таниқли санъат арбоблари ва мухолифат партиялари қўшилиб¸ бу ҳаракатдан ҳукуматга халқ олдидаги мажбурият ва масъулиятларини эслатиб қўйиш имкони сифатида фойдаланишга уринмоқда.

Сизни кўпроқ электр ва газни четга сотиб¸ ўзи қоронғу ва совуқда кун ўтказаëтган ўзбекларнинг бу аҳволига ҳам сабр билан миқ этмай ўтиргани ҳайратга соладими ëки қирғиз¸ гуржи¸ украин ва эндиликда арманларининг аксар ўзбеклар наздидаги бундай “сабрсиз ëки чидамсизлиги” ҳайрон қолдирадими?

У ëки бу халқнинг тепадан бўладиган босим ва ҳақсизликка чидам ëки чидамсизлиги қандай шаклланади?

Бу чидам чегарасини белгиловчи ва уни ўзгартирувчи омиллар нима?

Душанба Тошкент вақти билан кечки соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Жонли мулоқотда фикр билдиришнинг энг осон йўли Озодликнинг Skype манзилларига телефон қилишдир.

OzodlikOnline: Арманларга ҳайрон қолдингизми ëки ҳавас қилдингиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:29 0:00
Бевосита линк

Алоқадор

XS
SM
MD
LG