Линклар

Тунис расмийлари меҳмонхоналарда қуролли қўриқчилар сонини кўпайтирмоқчи


Тунисда 26 июнь куни содир этилган ҳужумда ҳалок бўлганларнинг аксарияти хорижлик сайёҳлар экани айтилмоқда.

Тунисда 26 июнь куни содир этилган ҳужумда ҳалок бўлганларнинг аксарияти хорижлик сайёҳлар экани айтилмоқда.

Тунис расмийлари саёҳат объектлари ва меҳмонхоналарни қўриқлаш учун мингга яқин қуролли полициячини жалб қилмоқчилар.

Бу қарор Сус курорт шаҳарчасида сайёҳларга қарши уюштирилган ҳужумдан кейин қабул қилинди.

26 июнь куни 24 ёшли тунислик шахс томонидан Marhaba меҳмонхонасига қилинган ҳужум чоғида 38 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган. Ярадорлардан айримларининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Тунис президенти Бежи Қоид ас-Сабсий келажакда бу каби жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик бўйича “махсус чоралар” кўриш имкониятини қараб чиқиши ҳақида ҳукуматга топшириқ берди.

Аввалроқ Тунис расмийлари ҳукумат назоратида бўлмаган 80 та масжидни ёпишга қарор қилгандилар.

XS
SM
MD
LG