Линклар

Эрон ядровий дастури бўйича якуний ҳужжат кечикиброқ қабул қилиниши мумкин


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Венадаги музокаралар чоғида, 2015 йил 27 июни.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Венадаги музокаралар чоғида, 2015 йил 27 июни.

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар режалаштирилганидан бироз чўзилиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга исми ошкор этилмаслиги шарти билан америкалик юқори лавозимли мулозимлардан бири маълум қилди.

Аввал эширилган келишувларга мувофиқ, Эрон ядровий дастури бўйича якуний ҳужжат 30 июнгача тайёрлаб бўлиниши лозим эди. Бироқ Венадаги музокаралар қийин кечаётгани боис учрашувнинг айрим иштирокчилари якуний ҳужжат кечикиброқ қабул қилиниши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаяптилар.

Венадаги анжуманда Эрон мулозимлари АҚШ, Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой вакиллари билан музокара олиб бормоқдалар.

Музокаралардан мақсад халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига ​Теҳрон ядровий дастури чекланишига эришишдир.

XS
SM
MD
LG