Линклар

Грециядаги дефолт эҳтимоли Осиё бозорларини тушириб юборди


30 июнь куни Греция Халқаро валюта жамғармасидан 1,7 миллиард АҚШ долларига тенг қарзини ёпиш муҳлати тугайди.

30 июнь куни Греция Халқаро валюта жамғармасидан 1,7 миллиард АҚШ долларига тенг қарзини ёпиш муҳлати тугайди.

Греция дефолт ёқасига келиб, евроҳудуддан чиқиб кетиши эҳтимоли ошиши боис Осиёда қимматбаҳо қоғозлар бозори кескин тушиб кетди.

29 июнь куни Шанхай биржасидаги кўрсаткичлар 7 фоизга тушиб кетди ва куннинг охирида умумий йўқотиш 3,5 фоизни ташкил қилди.

Токиодаги савдолар 3 фоиз, Ҳонг Конгда эса 3,6 фоиз йўқотиш билан якун топди.

Греция ўз қарзларини тўлай олмаслигини эълон қилиши мумкинлигига доир хавотирлар евронинг АҚШ долларига нисбатан нархини тушириб юборди. Бугун 1 ерво 1,1 долларга сотилди.

Европа Иттифоқининг иқтисодий масалалар бўйича коммиссари Пьер Московичи Франция радиосига берган интервьюсида Еврокомиссия президенти 29 июнь куни янги таклифни эълон қилишини билдирди. Московичи бўҳрондан чиқиш учун “музокаралар имконияти сақланиб қолмоқда”, дея таъкидлади.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас 28 июнь кунги чиқишида мамлакат банклари камида олти кунга ёпилишини билдирди. У шунингдек иқтисоддан пулларнинг чиқариб олинишини тўхтатиш учун қаттиқ назорат ўрнатилишини эълон қилди.

30 июнь куни Греция Халқаро валюта жамғармасидан 1,7 миллиард АҚШ долларига тенг қарзини ёпиш муҳлати тугайди.

Ципрас кредиторлардан бу муҳлатни яна узайтириш ниятида эканини билдирди. ХВЖ Грециядаги вазиятни кузатаётгани ва ёрдам кўрсатишга тайёрлигини баён қилди.

XS
SM
MD
LG