Линклар

Хитойда Осиё инфраструктура инвестиция банки таъсис этилди


29 июнь куни Пекиндаги маросимда 57 мамлакат вакиллари иштирок этиб, ҳар бир аъзо давлатнинг ОИИБдаги улуши ва унинг низом капиталини белгилаб берувчи ҳужжатларни имзолади.

29 июнь куни Пекиндаги маросимда 57 мамлакат вакиллари иштирок этиб, ҳар бир аъзо давлатнинг ОИИБдаги улуши ва унинг низом капиталини белгилаб берувчи ҳужжатларни имзолади.

Хитойда Осиё инфраструктура инвестиция банкини (ОИИБ) таъсис этиш маросими ўтказилмоқда. Янги халқаро тузилма Жаҳон банки ва Осиё тарққаиёт банкига рақобатчи сифатида кўрилмоқда.

29 июнь куни Пекиндаги маросимда 57 мамлакат вакиллари иштирок этиб, ҳар бир аъзо давлатнинг ОИИБдаги улуши ва унинг низом капиталини белгилаб берувчи ҳужжатларни имзолади.

Хитой ОИИБ низом капиталининг 30 фоизини қоплайди ва 26 фоиз овоз ҳуқуқига эга бўлади. Ҳиндистон низом капиталнинг 8,4 фоиз улушини беради, Россия ҳиссасига эса 6,5 фоиз улуш тўғри келади. Банк таъсисчилари орасида Австралия, Британия, Германия ва Жанубий Корея ҳам бор.

Банкни ташкил қилиш ташаббусига АҚШ ва Япония қўшилмади. Вашингтон ОИИБдаги бошқарув меъёрларини савол остига олди. Қўшма Штатлар янги молиявий тузилмани Пекин учун таъсир доирасини кенгайтириш воситаси сифатида кўрмоқда ва Европадаги иттифоқчиларини унда иштирок этмасликка кўндиришга ҳаракат қилди. Лекин Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятидаги европаликлар бу ташаббусга қўшилди.

Ўтган йилнинг октябрида 21 мамлакат тарафидан тузилган ОИИБ Осиё мамлакатларида энергия, транспорт ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаши кўзда тутилган. Миллиардлаб доллар миқдорида кредит бериш салоҳиятига эга ОИИБ жорий йил охиригача ишлай бошлайди.

XS
SM
MD
LG