Линклар

Лавров Венада Керри билан учрашади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 30 июнь куни Венада АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашади. Лавров бу ҳақда 29 июнь куни Москвада журналистларга маълум қилди. У музокаралар кун тартиби ҳақида тафсилотларни ошкор қилмади.

Керри шу кунларда Венада Эрон, Британия, Франция ва Германия ҳамда Европа Иттифоқи, Россия ва Хитой вакиллари билан Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги музокараларда иштирок этмоқда.

Музокаралар 30 июнь куни якунланиши керак, лекин мулозимлар муҳлат “бир неча кунга” узайтирилиши мумкинлигини айтишмоқда.

Музкоаралардан мақсад халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига Теҳроннинг ядровий дастурини қисқартиришга қаратилган якуний келишувга эришишдир.

XS
SM
MD
LG