Линклар

logo-print

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасида газ-баллон ўрнатилган машиналар ишлаб чиқарилади. Газ баллон ускунаси харидор сўровига кўра заводда машинага ўрнатилиши айтилмоқда.

“Ўзавтосаноат” давлат акциядорлик ширкати матбуот хизматига таяниб, берилаётган хабарларга кўра, харидор дилер дўкон билан шартнома имзолаётган пайтда газ баллон ускунасини ўрнатишга буюртма бериши керак. Расмий матбуот тарқатган хабарда айтилишича, заводда ўрнатилган газ баллон ускунасига кафолат берилади.

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги боис кўплаб автомобилчилар ўз машиналарига учинчи фирмаларга доир газ баллон ускуналарини ўрнатган. Бу ускуналар кўпинча сифатсиз бўлгани боис машиналарнинг портлаши натижасида одамлар ҳалок бўлиши тез-тез учрайдиган ҳодисага айланган.

Шу сабабли ҳукумат учинчи ширкатларга газ баллон ускуналарини ўрнатишни тақиқлаб қўйган.

Шунга қарамасдан расмийлар 2016 йилгача мамлакатда сиқилган газда юрадиган автомобиллар сонини 29 фоизгача етказиш чора-тадбирларини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG