Линклар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси 22 та сайёҳлик ширкати қонунда белгиланган муддатда сайёҳлик йиғимларини тўламагани боис, лицензиясидан маҳрум қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу борада 2012 йил 10 октябрда қабул қилган қарори шартларини бузгани учун "Bo'ston turizm servis" ширкати лицензиядан маҳрум қилинган.

22 сайёҳлик ширкати номи тиркалган махсус рўйхат Вазирлар Маҳкамаси ҳайъатига тақдим қилинган ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш масаласи қўйилган.

Бу ширкатлар орасида меҳмонхоналар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG