Линклар

Ўзбекистон ТИВ Примаков вафоти муносабати билан таъзия билдирди


Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Комилов (ўнгда)

Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Комилов (ўнгда)

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 29 июнь куни Россиянинг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб, собиқ бош вазир Евгений Примаков ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Ўзбекистон ТИВ тарқатган баёнотда айтилишича, элчи Владимир Тюрденев билан учрашган Комилов элчихонадаги таъзия дафтарига ҳамдарлигини ёзиб қолдирган.

Россиянинг собиқ бош вазири Евгений Примаков 26 июнь куни 86 ёшида Москвада оламдан ўтди. Примаков умрининг сўнгги йилларида оғир хаста эди.

У 1998-1999 йилларда Россия Бош вазири лавозимида ишлаган. Ундан аввал Примаков Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи разведка хизматини бошқарган.

XS
SM
MD
LG