Линклар

logo-print

"Исломий давлат" Сурия ҳудудида иккита аёлнинг бошини олгани хабар қилинмоқда.

Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари марказининг 30 июнь куни хабар қилишича, қатл қилинган аёллар сеҳр-жоду билан шуғулланганликда айбланган.

Аёллардан бири 28, яна бири 29 июнь куни Дэйр уз-Зор вилоятида намойишкорона қатл қилинган. Аёлларнинг эрлари ҳам бирга қатл қилингани хабар қилинмоқда.

Бу ИД халифалик эълон қилганидан буён илк бор қайд этилмоқда. Бунга қадар аёлларнинг боши кесилгани кузатилмаган. Аммо, зинода айбланган аёлларни намойишкорна тошбўрон қилгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG