Линклар

Туркия ҳукумати Сурия билан чегарасидан келаётган таҳдидни бартараф қилиш учун зарурий чора-тадбирларни кўришга ҳозирлигини билдирди.

29 июнь оқшомида чиқиш қилган Бош вазир Аҳмет Довудўғли ўз мамлакати бу борадаги "барча оқибатларга ҳозир" эканини таъкидлади.

Бу баёнот президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигида Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилганидан сўнг берилди.

Ушбу йиғилишда Туркия-Сурия чегарасида терор таҳдиди ортаётгани, бундан ташқари, Туркия ҳудудига ўтган катта миқдордаги суриялик араб ва туркман қочқинлари билан боғлиқ демографик муаммолар туғилаётгани қайд этилган.

Курд ҳарбийларининг Сурияда "Исломий давлат"га қарши қўли баланд кела бошлагани, Анқаранинг чегара нарисида Курд мухторияти пайдо бўлишидан хавотирларини оширмоқда.

27 июнь кунги баёнотида Эрдўғон Туркия ҳукумати Сурия шимолида янги бир давлат барпо этилишига асло изн бермаслигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG