Линклар

Мадридда Муҳаммад Бекжонни озод қилиш учун имзо тўпланди


Мадридда "Халқаро Амнистия" фаоллари ўзбек журналистини озод қилиш талабидаги петицияга имзо тўплашди

Мадридда "Халқаро Амнистия" фаоллари ўзбек журналистини озод қилиш талабидаги петицияга имзо тўплашди

Испания пойтахтида қамоқдаги ўзбек журналисти Муҳаммад Бекжон озодлиги учун имзо тўпланди. Amnesty International фаоллари ўтказган икки соатлик акция давомида мингга яқин имзо йиғилди. 61 ёшли Муҳаммад Бекжон дунёдаги энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист дея эътироф этилган.

Имзо тўплаш акциясида иштирок этган ўзбекистонлик ҳуқуқбон Надежда Атаеванинг Озодликка айтишича, икки соат ичида “Халқаро Амнистия” фаоллари бир мингга яқин имзо тўплашга муваффақ бўлдилар.

Унга кўра, “Халқаро Амнистия” кўнгиллилари Ўзбекистондаги тергов изоляторлари ва жазони ўташ муассисаларида қўлланилаётган таҳқирлаш ва қийноқларни оддий испанияликларга саҳналаштирган ҳолда намойиш этдилар.

Муҳаммад Бекжонов ва унинг оиласи бошидан ўтганлари, шунингдек, қамоқхонадан чиққан маҳкумлар мактублари “Халқаро Амнистия” кўнгиллиларини Ўзбекистондаги қийноқларни саҳналаштирган ҳолда намойиш этишга ундади. Улар қийноқ қурбонлари бўлган ўзбеклар номидан инсонларни бефарқ бўлмасликка ва уларнинг тадбирида иштирок этишга чақирдилар. Икки соат ичида "Халқаро Амнистия" 1000 яқин имзо тўплашга муваффақ бўлди. Аммо, мени энг кўп ҳайратга солгани, Муҳаммад Бекжон ҳақида биринчи марта эшитган оддий испанияликларнинг бу тадбирга кўрсатган ўта ижобий муносабати бўлди”, дейди Надежда Атаева.

Унинг маълум қилишича, Испанияда Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумларга илк бор эътибор қаратилмоқда.

Энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист

Фаоллар Ўзбекистондаги қийноқларни саҳналаштирдилар

Фаоллар Ўзбекистондаги қийноқларни саҳналаштирдилар

​Кузатувчиларга кўра, 61 ёшли Муҳаммад Бекжон дунёдаги энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналистдир.

Муҳаммад Бекжон 1999 йил февралида Тошкентда содир этилган портлашларга алоқадорликда гумон қилиниб, Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилганди.

Муҳаммад Бекжон маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган эса-да, унга 15 йиллик қамоқ жазоси берилганди.

Мухолифатдаги "Эрк" газетасининг бош муҳаррири бўлган Муҳаммад Бекжон ўзбек мухолифати лидерларидан бири Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

Муҳаммад Бекжон 2012 йил февралида озодликка чиқарилиши керак эди, аммо муддати тугашига бир ой қолганида қамоқхона маъмуриятига бўйсунмаслик айби билан унга берилган жазо муддатини яна 4 йилу 8 ойга узайтирди.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Муҳаммад Бекжонни дунёдаги қамоқда энг узоқ сақланаётган журналист деб атаган.​

Икки соат ичида бир мингга яқин имзо тўпланди

Икки соат ичида бир мингга яқин имзо тўпланди

Икки йил муқаддам Навоийдаги қамоқхонадаги турмуш ўртоғини бориб кўрган Муҳаммад Бекжоннинг аёли Нина Бекжонова унинг саломатлиги жуда ёмонлашганига гувоҳ бўлган эди.

Нина Бекжонованинг айтишича, турмуш ўртоғи сил касаллигига чалинган, грижасини олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти зарур.

Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси ва уч қизи ҳозир Қўшма Штатларда истиқомат қилади.

Халқаро ташкилотлар йиллардан буён Муҳаммад Бекжонни озод қилиш талаби билан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб келади.

XS
SM
MD
LG