Линклар

Греция Молия вазири Янис Варуфакис 30 июнь кунги баёнотида ўз мамлакати Халқаро Валюта жамғармасига бўлган қарзини тўлмаслигини билдирди.

Айни пайтда Бош вазир Алексис Цирпас халқаро кредиторлар билан келишиш учун сўнг музокараларни олиб бораётгани айтилмоқда.

1 миллиард 800 миллион евролик қарзни узиш муддати бугун Европа вақти билан ярим тунда якунига етади. Германия канцлери Ангела Меркел сўнг соатларда ҳам "музокара учун эшиклар очиқ қолаётгани"ни таъкидлади.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас кеча оқшом фуқароларга мурожаат қилиб, уларни 6 июль куни бўладиган референдумда халқаро кредиторлар таклифларига қарши овоз беришга чақирди. Акс ҳолда, Ципрас лавозимида қолмаслигидан огоҳлантирди.

Аммо, Европа Иттифоқи агар Греция халқаро кредиторлар таклифидан бош тортса, еврозонадан чиқарилишидан огоҳлантирган. Ҳозир Грецияга дефолт таҳдид солмоқда.

Кеча оқшом ўн минглаб одам Афина марказига йиғилиб, ўз ҳукуматини қўллашини билдирди. Бугун эса ҳукуматга қаршилар акцияси бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG