Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:25

BahsOnline: Ўзбекистонда масжид устидан назорат керакми ёки йўқ?


Қўқондаги "Дегрез" масжиди.
Қўқондаги "Дегрез" масжиди.

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистондаги масжидлар устидан хавфсизлик идоралари назорат қилиши керакми ёки йўқ, деган мавзуда мунозара бўлди.

Ўтган ҳафтанинг жума куни Туниснинг Сус шаҳридаги “Imperial Marhaba” меҳмонхонаси пляжига қилинган террор ҳужуми чоғида 39 киши ҳалок бўлди.

Тунис ҳукумати хорижлик сайёҳлар ўлимига сабаб бўлган бу ҳужум ортидан мамлакатдаги 80та масжидни ёпишга қарор қилди.

Тунис бош вазири Ҳабиб Эссиданинг таъкидлашича, ҳукумат назоратидан йироқда бўлган мазкур масжидлар “одамлар онгини заҳарлаб келган ва улар бир ҳафта ичида ёпилади”.

Ўзбекистонда ҳам масжидлар устидан ҳукумат қаттиқ назорат ўрнатгани ва бу назорат мусулмонларнинг эркинлигини чеклаётгани танқид қилиниб келинади.

Ўзбекистонлик мусулмонларга кўра, масжидлар миллий хавфсизлик хизмати ва милициянинг доимий назоратида бўлиб, ибодат учун келаётган одамларнинг ҳар бири ҳақида тегишли идораларда етарли маълумот тўпланган.

BahsOnline: Ўзбекистонда масжид устидан назорат керакми ёки йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Масжидларга ҳукуматнинг диний идораси томонидан тайинланган шахсларнинг имомлик қилиши, жума намозларида эса фақат диний идора томонидан тасдиқланган ваъизалар қилинишига ҳам мусулмонлар норозилик билдириб келадилар.

Аммо ҳукуматнинг бу тадбирига хайрихоҳлар фикрича, масжидлар устидан назорат қилиш керак ва бу тадбир ёшларнинг диний-радикал оқимларга қўшилиб кетиши олдини олади.

Масжидларга назорат керак дегувчиларга кўра, масжидлар диний-радикал ғояларни тарғиб қилувчи жой эмас, балки Аллоҳга фақат жамоа бўлиб ибодат қиладиган маскан бўлиши лозим.

Ўзбекистонда масжид устидан назорат керакми ёки йўқ?

Баҳсни қуйида тингланг:

XS
SM
MD
LG