Линклар

logo-print

Ўзбекистон чегарадаги отишмада Қирғизистонни айблади


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига тиконли сим тортилаётган пайтда олинган сурат.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига тиконли сим тортилаётган пайтда олинган сурат.

Ўзбекистон 29 июнь куни ўзбек - қирғиз чегарасида содир этилган чегарачилар ўртасидаги отишмага расмий муносабат билдирди.

Ўзбек матбуотида эълон қилинган расмий хабарда айтилишича, 29 июнь куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Машаланг деб аталувчи қисмида эрталабки соат 10.30да маст аҳволдаги қирғиз чегарачиси ўзбек чегарачиларига қарата ўқ отган. Бунинг натижасида Бухоро вилоятидан хизматга чақирилган оддий аскар Собир Шокир ўғли Давлатовга иккита ўқ тегиб, оғир яраланган.

Расмий хабарда айтилишича, маст аҳволдаги қирғиз чегарачиси ўзбек чегарачиларни аввал уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилган, шундан сўнг ҳеч қандай асосларсиз "Калашников" автоматидан ота бошлаган.

29 июнь куни қирғиз томони мазкур воқеа юзасидан биринчи бўлиб хабар тарқатган ва Қирғизистон чегара хизмати бўлиб ўтган воқеада ўзбек чегарачиларини айблаган эди. Қирғизистон Чегара хизмати ўзбек чегарачилари аниқланмаган чегара ҳудудини назорат қилиш тартибини бузгани ва қирғиз чегарачиларига биринчи бўлиб ўқ узганини билдирган.

XS
SM
MD
LG