Линклар

Беларусда президентлик сайлови октябрда ўтказилади


Бўлажак сайловда яна Алесандр Лукашенка "ғолиб", деб эълон қилиниши кутилмоқда.

Бўлажак сайловда яна Алесандр Лукашенка "ғолиб", деб эълон қилиниши кутилмоқда.

Беларусда президентлик сайлови 11 октябрда ўтказилади. 30 июнь куни Беларус парламенти мана шундай қарор қабул қилди.

Кузатувчилар мазкур сайловда 60 ёшли амалдаги президент Александр Лукашенка ғолиб деб эълон қилинишини кутиш мумкинлигини башорат қилмоқда.

Халқаро кузатувчиларнинг билдиришича, Беларусда 1994 йилдан бери бирон бир сайлов ҳолис ва демкоратик тарзда ўтган эмас. 2010 йилги президентлик сайлови натижасида Александр Лукашенка сайловчиларнинг 80 фоиз овозини олиб яна президентликка сайлангани эълон қилингани ортидан Минскда норозлик намойишлари бўлиб ўтган эди.

Намойишларда қатнашган Лукашенканинг рақиблари ҳибс қилинган. Беларус президентига 2010 йилда рақиб бўлган 7 номзоддан икки нафари озодликдан маҳрум қилинган. Улардан бири шу кунгача қамоқда сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG