Линклар

logo-print

Қувайт жангарилар билан уруш ҳолатига кирди


Қувайтдаги шиа масжидида яраланган намозхон.

Қувайтдаги шиа масжидида яраланган намозхон.

Қувайт жангарилар билан уруш ҳолатига кирди ва жангариларнинг мамлакатдаги манзилларига зарба беради. Бу ҳақда Қувайт ички ишлар вазири Шайх Муҳаммад ал Ҳалед ал Саба 30 июнь куни парламентда қилган чиқиши чоғида билдирди.

Маҳаллий матбуотнинг билдиришича, Қувайтда жангариликда айбланиб 60 одам ҳибс қилинди. Уларнинг орасида қувайтликлар билан бир қаторда Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар фуқаролари бор.

26 июнда Қувайтдаги шиа масжидига жангарилар уюштирган ҳужумда 27 диндор ҳалок бўлган эди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.


Қувайт ҳукумати мазкур ҳужум мамлакатда диний низоларни келтириб чиқариш мақсадида амалга оширилганини билдирган. Қувайт аҳолисининг асосий қисми суний мусулмонлардир.

XS
SM
MD
LG