Линклар

Россия СССР Болтиқбўйи мустақиллигини тан олгани нақадар қонуний бўлганини текширади


Болтиқбўйи харитаси.

Болтиқбўйи харитаси.

Россия Бош прокуратураси СССР Давлат кенгаши томонидан 1991 йилда Болтиқбўйи давлатлари мустақиллиги тан олиниши нақадар қонуний бўлгани юзасидан текширув жараёнини бошлади.

"Интерфакс" агентлиги манбаси мазкур текширув Болтиқбўйи давлатлари мустақиллиги Конституциявий бўлмаган орган томонидан тан олинган, деган асосда бошланганини айтган.

“ У ёки бу тарихий қарорни ноқонуний деб топиш ортидан катта муаммоларга дуч келиш, масалан СССР ва бошқа давлатларнинг ташкил этилишини ҳам ноқонуний деган хулосага келиш мумкин. Шунинг учун бу масалада нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий аспектни ҳам эътиборга олиш лозим”, деб билдирган агентлик манбаси.

Сўнгги пайтларда Болтиқбўйи давлатларини Россия томонидан агрессия бўлиши эҳтимоли ташвишга солмоқда. Шунинг учун Литва, Латвия ва Эстония НАТОни ўз ҳудудларига доимий қўшин киритишга чақириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG