Линклар

Украина 1 июлдан бошлаб Россиядан газ сотиб олишни вақтинча тўхтатди. Бунга газ таъминоти юзасидан янги шартлар ноаниқ қолаётгани сабаб бўлган.

Украинанинг Нафтогаз ширкати мамлакат орқали Европага Россиядан газ транзити тўхтатилмаслигини билдирди. Айни пайтда Австрия пойтахти Венада Россия газини Европа учун кейинги олти ойга белгилайдиган нархи юзасидан музокаралар ўтказилмоқда.

Украина энергетика вазири Владимир Демчишин Россия гази юзасидан музокаралар сентябрда ўтказилишини айтди. Унинг россиялик ҳамкасби Александр Новак эса Украинанинг газ сотиб олишни вақтинча тўхтатишини сиёсий қарор сифатида баҳолади.

XS
SM
MD
LG