Линклар

Эрон билан музокаралар муддати узайтирилди


Эрон ядровий дастури юзасидан музокаралар ўтказилаётган пайт.

Эрон ядровий дастури юзасидан музокаралар ўтказилаётган пайт.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати Теҳрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан 7 июлгача муросага эришилишига умид қилмоқда.

Эрон, Британия, Хитой, Франция, Германия, Россия ва Қўшма Штатлар иштирокида Венада ўтаётган музокаралар 30 июнь куни якунланиши режалаштирилган эди. Бироқ муросага эришилмагани учун томонлар музокаралар муддатини 7 июлгача узайтирди.

Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклаши ортидан Ғарб Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга ваъда бермоқда. АҚШ президенти Барак Обама музокараларда Эрон билан қониқарли шартномага эришилмаса, Теҳронга берилган ваъдалар бажарилмаслигини билдирган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эса музокараларда кўп келишмовчиликлар ҳал этилгани ва айрим масалалар муаммоли бўлиб турганини айтган.

Дунёнинг етакчи олти давлати Эрон ядровий дастури ҳарбий мақсадларни кўзлаган бўлиши эҳтимоли ортидан мазкур дастурни чеклашга ҳаракат қилмоқда. Эрон эса ядровий дастур атом бомбасини яратишга қаратилганини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG