Линклар

logo-print

Греция дефолт ҳолатига тушди


Греция ҳукуматини қўллаб 30 июнда Афинада ўтказилган намойиш.

Греция ҳукуматини қўллаб 30 июнда Афинада ўтказилган намойиш.

Чоршанба куни эрталаб Греция Халқаро валюта жамғармаси қарзларини тўлаш бўйича дефолт ҳолатига тушди.

Греция Халқаро валюта жамғармасидан бўлган 1 миллиард 550 миллион евролик қарзини 30 июнь ярим тунгача тўлаши шарт эди. Мазкур маблағ молия институтлари тарихида тўланмай қолган энг катта қарздир, Греция эса дефолт ҳолатига тушган биринчи индустриал ривожланган мамлакат бўлди.

АҚШ президенти Барак Обама Греция дефолти ортидан молия бозорида юзага келиши мумкин бўлган ташвишларни юмшатишга ҳаракат қилди ва АҚШ “мазкур воқеа бутун молия тизимини издан чиқаришга қодир эканига ишонмаслигини” билдирди.

Чоршанба куни Европа марказий банки бошқарувчилари йиғинида Грециядаги бўҳрон муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG