Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:52

Ислом Каримов Қашқадарёга кўприк кўришга борди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амалий сафар билан 30 июнь куни Қашқадарё вилоятига борди.

Мамлакат раҳбари ўз сафарини Қарши шаҳрида қурилаётган узунлиги 56 километрли ҳалқа йўлнинг Қашқадарё дарёсини кесиб ўтадиган қисмида қурилган узунлиги 108, эни 27 метрлик янги кўприк ҳамда таъмирланган Амир Темур кўприги билан танишишдан бошлади.

Расмий маълумотларга қараганда, Ислом Каримов Қашқадарё дарёсининг икки қирғоғини мустаҳкамлаш, соҳилбўйини ободонлаштириш, қайиқ станцияси ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берган.

Шундан сўнг Президент Қарши шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида бунёд этилган кўпқаватли уйларни бориб кўрди.

Ислом Каримовнинг 30 июнь кунги Қашқадарё сафарининг бошқа тафсилотлари билан танишиш учун бу хабарга кейинроқ яна киринг.


XS
SM
MD
LG