Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ирригация тизимига 20 миллион доллар ажратади


Европа Иттифоқи байроғи

Европа Иттифоқи байроғи

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сув ресурсларини идора қилиш тизимини яхшилашга қаратилган дастурни амалга оширишга тайёр.

Podrobno.uz веб саҳифасининг ЕИ Ўзбекистондаги элчисига иқтибосан хабар қилишича, ушбу дастурни амалга ошириш учун ЕИ Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратади.

Иттифоқ режасига кўра, Ўзбекистонга келгуси беш йил ичида амалга ошириладиган лойиҳалар учун 168 миллион евро ажратилиши лозим.

Мазкур маблағлар қишлоқ хўжалиги, ирригация инфратузилмаларини ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш каби лойиҳаларга берилади.

2007-2013 йилларда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатларига кўрсатган беғараз ёрдами ҳажми 750 миллион еврони ташкил этган.

XS
SM
MD
LG