Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:14

Москва қурилишларида "Антикриминал" рейдлари ўтказилмоқда


Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат
Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат

Москва шаҳри ва вилоятидаги қурилиш майдончаларида меҳнат муҳожирларини аниқлаш бўйича Федерал миграция хизмати ва полициянинг ҳамкорликдаги рейдлари ўтказилмоқда. Расмийлар ушланган муҳожирлар орасида ҳужжатлари жойида бўлмаганлар сони кўплигини гапирмоқда.

Сўнгги бир неча кун давомида Москва шаҳри ва вилоятининг турли туманларида қурилиш объектларида маҳаллий ФМС ва полициячиларнинг ноқонуний муҳожирларни овлаш амалиётлари ўтказилаётгани тўғрисида хабарлар келиб тушмоқда.

Балашихадаги облава.
Балашихадаги облава.

Бугун Москванинг Балашиха шаҳрига қарашли Новое Измайлово янги микрорайонидаги қурилишда 98 муҳожирни ФМС қўлга олди. Уларга нисбатан чора-тадбир ўтказиляпти. Документи бор-йўғини бир текис депорт қиляпти 5 йилга”, деб ёзди облава жараёнини телефони орқали фотосуратга олган Озодлик мухлисларидан бири.

Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат
Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат

Озодликка маълум бўлишича, Подмосковье шаҳарларида июнь охирларидан қурилиш ва савдо марказларида “Антикриминал” оператив-профилактика амалиёти олиб борилмоқда. Москва вилоят полицияси бу рейдлар давомида ушланган меҳнат муҳожирлари полиция бўлимларига олиб келиниб, у ёки бу жиноятга алоқадорлиги бор-йўқлигини текширилаётганини маълум қилди. Маълумки, биргина Митишчи шаҳридаги текширув натижасида Россия миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб, 192 киши маъмурий жавобгарликка тортилди.

Дмитров шаҳридаги рейд давомида 100 га яқин хориж фуқароси ушлангани, улардан 72 нафари меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсати йўқлиги, шу жумладан 50 таси Россияда истиқомат қилиш қоидаларини бузгани аниқлангани маълум қилинди. Миграция хизмати ходимлари томонидан дактилоскопия қилинган муҳожирларга нисбатан 122 та маъмурий протокол тузилгани айтилди.

Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат
Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат

Озодликка қўнғироқ қилган ва ўзини Аҳмад деб таништирган ўзбек муҳожири Москва шаҳрининг Преображенский туманидаги қурилишлардан бирида айни ҳозир облава ўтказилаётгани, барча муҳожирлар ҳужжатлари текширилаётганини сўзлаб берди.

- ФМС Москва шаҳар Преображенский метро станциясига яқин жойда қурилаётган уйда рейд ўтказяпти. Қўпчилик ушланди, рейд соат 12 да бошланди. Неча кишини ушлагани номаълум – олиб кетгани йўқ, чунки. Мен ҳам ўша ердаман. Олиб кетади-да, суд қилади, деяпти. Бу ерда паспортларни йиғиштирди, автобусларда олиб кетар экан. Уларни ҳужжатларини текширади. Улар орасида ҳужжатлари йўқлар ҳам бор, дейди назоратчилар ёнида тургани сабабли баланд овозда гапира олмаслигини билдирган муҳожир йигит, дейди баланд овозда гапира олмаслигини билдирган ўзбекистонлик муҳожир.

Аҳмад гапини тугата олмасдан алоқа узилиб қолди. WhatsApp орқали давом этган ёзишувдан у патенти йўқ ўзбек муҳожирлари билан қурилишда яшириниб ётгани, қўлга тушган муҳожирлар ҳужжатларини текшириш давом этаётганини айтди.

Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат
Москва вилоят ФМС бошқармаси тақдим этган фотосурат

Аҳмад шу йилнинг 20 майида ҳам худди шундай облава бўлгани, текширувдан кейин “ҳўлу қуруқ бир ёнгани”ни эслатди.

Таржимонсиз, адвокатсиз суд қилган эди. Ҳужжатлари жойида бўлганлар ҳам депортга учраган. Биз келган вақтдан патент олишга имтиҳондан ўтиб, бармоқ изларини топширганмиз. Билмадим, жуда қийин бўляпти ҳужжатни чиқиши. Биз билан борганларга ўртакаш фирмадан смс хабар келиши керак, кутяпмиз”, дейди ҳужжат расмийлаштириш айнан Москва ҳукумати томонидан сунъий равишда чўздирилаётганини ёзган Аҳмад.

Озодлик муштарийси WhatsApp орқали жўнатган фотосурат
Озодлик муштарийси WhatsApp орқали жўнатган фотосурат

Айни пайтда, Озодликка мурожаат қилаётган ўзбекистонликлар ҳужжати жойида бўлган мигрантлар ҳам депорт қилинганлар қаторига тушиб қолаётганини гапирмоқда.Ўз исмини ошкор қилмасликни сўраган радиомиз мухлисларидан бири ҳужжати жойида бўлганлар ҳам Россиядан сабабсиз чиқариб юборилаётгани боис муҳожирлар орасида ҳужжатсиз юрганлар сони кўпайиб бормоқда, дейди.

- Мени регистрациям бор эди. Патентим тугагани сабабли чегарадан муаммосиз ўтиб келган эдим. Ўша регистрация билан 3 ой юрдим, патент қилишга пул топа олмадим. Кейин, бориб келаман деб яна границага борганимда, қўлимга оқ вароқ берди-да, Украинада печать қўйдирасан, деди. У кунни ака душманимга ҳам раво кўрмайман! Ит азобида, ўша ифлосларни олдига бориб, битта вароққа печать қўйдириб беришга 5 минг рубль сўраяпти. Минг рублга охири тўғрилаб келдим. Бизни Погар чегара пунктига қамади: у ерда бунақа 4 хона тўла – камида 80 одам бор, дейди муҳожир йигит.

У 2 минг рубль жарима тўлагани, аммо чиқиб кетишга берилган 3 кунлик муддат якунланиб бораётганига қарамасдан Россиядан кетишга пули йўқлигини ҳам маълум қилди.

ФМС ҳисоб-китобига кўра, 2015 йилнинг биринчи 6 ойи давомида Россияда 1 миллионга яқин ишга рухсат берувчи патент расмийлаштирилган, давлат бюджетига 10,5 млрд. рубль миқдорида даромад тушган. 2010 йилдан буён хориж фуқароларига Россияда жами 6,5 миллион патент берилган бўлиб, бюджет 45 миллиард рубль фойда орттирган.

XS
SM
MD
LG