Линклар

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 1 июль куни 21 йил тўлди. Шу сана муносабати билан “сиғими” сал каттароқ бўлган банкнота қачон муомалага киритилади, ахир шу кундаги энг катта пул – 5000 сўмга қора бозорда 1 ярим долларга ҳам етмайдиган пул беришадику, деб молиявий масалалар бўйича таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоевдан сўрадик.

Таҳлилчи билан OzodNazarдаги суҳбатимиз Греция молиявий бўҳронидан бошланди.

Мана бугунги хабар:

Чоршанба куни эрталаб Греция Халқаро валюта жамғармаси қарзларини тўлаш бўйича дефолт ҳолатига тушди.

Греция Халқаро валюта жамғармасидан бўлган 1 миллиард 550 миллион евролик қарзини 30 июнь ярим тунгача тўлаши шарт эди. Мазкур маблағ молия институтлари тарихида тўланмай қолган энг катта қарздир, Греция эса дефолт ҳолатига тушган биринчи индустриал ривожланган мамлакат бўлди.

АҚШ президенти Барак Обама Греция дефолти ортидан молия бозорида юзага келиши мумкин бўлган ташвишларни юмшатишга ҳаракат қилди ва АҚШ “мазкур воқеа бутун молия тизимини издан чиқаришга қодир эканига ишонмаслигини” билдирди.

Чоршанба куни Европа марказий банки бошқарувчилари йиғинида Грециядаги бўҳрон муҳокама қилинади.

Суҳбатдошимиз Фарҳод Иноғомбоев 1974 йили Тошкентда туғилган, Ўзбекистон Миллий университетида, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик Академияда, Лондондаги Schiller International Universityда ўқиган. Колумбия (АҚШ) Университети аспиранти.

Бир неча йил Ўзбекистон Президентининг қизи Гулнора Каримова бошқарган бизнес структура таркибида ишлаган ва 2003 йили раҳбарининг иш услубларига қарши эканлиги ифодаси ўлароқ ишдан кетган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG