Линклар

logo-print

Алишер Усмонов Россия президенти билан учрашди


Владимир Путин ва Алишер Усмонов, 30.06.2015

Владимир Путин ва Алишер Усмонов, 30.06.2015

Россия президенти Владимир Путин келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов билан учрашув ўтказди. Россия президенти расмий сайтига кўра, томонлар Алишер Усмоновнинг USM Holdings ва Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимидаги фаолияти натижаларини муҳокама этди.

30 июнь куни Кремльда Россия президенти ва россиянинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири Алишер Усмонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

- Алишер Бурхонович, сўнгги пайтларда биз спорт соҳасидаги турли молиявий муаммоларни бартараф этувчи ҳомий сифатида сиз ҳақингизда эшитиб келяпмиз. Сиз энг йирик, хусусан муваффақиятли “Металлоинвест” ишлаб чиқариш компанияларидан бирини бошқариб келасиз. Шунга қарамасдан, компаниянгиз фаолияти билан боғлиқ иқтисодиётимиздаги вазиятга қандай баҳо берасиз, унинг аҳволи қандай? дея савол берди Владимир Путин.

Алишер Усмонов

Алишер Усмонов

Алишер Усмонов АҚШ ва Ғарб мамлакатлари санкцияларига қарамасдан USM Holdings таркибига кирувчи “Металлоинвест” ширкати руда ишлаб чиқариш ҳажмини 3 фоизга оширганини Владимир Путинга маълум қилди.

- Бизнинг “Металлоинвест” ишлаб чиқариш холдингимиз маҳсулот ишлаб чиқаришни нафақат камайтирмади, балки темир руда ишлаб чиқаришни 3 фоизга оширди, деди Алишер Усмонов.

У, шунингдек, иқтисодий вазиятда бўлаётган ўзгаришлар ва ташқи босим “Россия компаниялари учун технологияларни такомиллаштириш йўлини мураккаблаштираётгани”, “ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш жараёнига тўсқинлик қилаётгани” тўғрисида сўзлади.

- Айни пайтда, санкциялар коллективларимизни камроқ ҳаржлар билан илгарги молиявий заҳираларимиз эркинлиги ҳамда банклар бизни бемалол маблағ билан таъминлаган даврлардаги каби натижаларга эришишга янада уюшишга мажбурлаяпти. Банклар ҳозир ҳам молиялашга тайёр, аммо маълум вазиятларга мувофиқ эҳтиётроқ бўлмоқда, дея қўшимча қилди у.

Алишер Усмонов ва Владимир Путин учрашув давомида

Алишер Усмонов ва Владимир Путин учрашув давомида

Ижимоий соҳа масаласида изоҳ берар экан, Алишер Усмонов “Металлоинвест” холдинги акциядорлари ва корхоналари сўнгги беш йилда ижтимоий лойиҳаларга 110 миллиард рубль юборганини Россия президентига очиқлади. Шу жумладан, ўзбек тадбиркорига тегишли бўлган маблағлар ҳисобига Новотроицкда хоккей маркази, Орск шаҳрида театр ва Белгородда Россиянинг энг йирик офталмологик клиникаси қурилгани айтилди.

Эслатиш жойизки, Россиялик ўзбек миллиaрдери Россия футбол иттифоқигa ёрдaм сифaтидa 300 миллион рубл aжрaтгани хабар қилинган эди. Бу пул мaмлaкaт термa жaмоaсигa бош мурaббийлик қилaётгaн Фaбио Кaпеллогa унинг мaоши бўйичa қaрзни тўлaшгa сaрфлaниши aйтилган.

Бундан олдинроқ 61 ёшли Aлишер Усмонов жорий йилнинг феврaль ойидa Фaбио Кaпеллонинг етти ойлик мaошини тўлaш учун 400 миллион рубл aжрaтгaн эди.

Айни дамда давлати 14 миллард доллардан кўпроқ экани айтиладиган Алишер Усмоновнинг ўзи ҳам футболдан йироқ эмас. У бизнес ҳамкори Фарҳод Мошири билан биргаликда Лондондаги "Арсенал" футбол клубининг 30,2 фоиз акциясига эгалик қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG