Линклар

logo-print

Блог: Суюғоёқ аёл ҳаёю ибодан ваъз ўқиса...


Давлат думаси вице-спикери Владимир Жириновский прокуратура СССР Давлат кенгаши қарорини қонунга зид деб топса, Болтиқбўйи мамлакатлари Россияга қўшилиши лозимлигини айтди.

Давлат думаси вице-спикери Владимир Жириновский прокуратура СССР Давлат кенгаши қарорини қонунга зид деб топса, Болтиқбўйи мамлакатлари Россияга қўшилиши лозимлигини айтди.

Туя ҳаммомни орзу қилгани қиссасини эшитгансиз.

Буни қарангки, россиялик икки депутат ҳам шўро давлатининг қайта тикланишини хоҳлаб қолибди.

(Нотавон кўнгил нималарни тусамайди! СССРпарастларнинг даъвою дийдиёларини эшитиб, “Тушингизни сувга айтинг, тўралар!” дегингиз келади.)

...Куни кеча Россия Давлат Думаси депутатлари Евгений Фёдоров ва Антон Романов мамлакат Бош прокуратурасига мактуб йўллади.

Мактубнинг мухтасар мазмуни бундай: 1991 йили СССР Давлат кенгаши тузилгани ва Болтиқбўйи мамлакатларига мустақиллик берилгани қонунга зид; прокуратура бу ҳолат юзасидан чора кўриши керак.

Депутатларнинг иддаосича, Давлат кенгашининг таъсис этилиши СССР Конституциясига хилоф эди.

Демак, Кенгаш томонидан Эстония, Латвия ҳамда Литвага мустақиллик берилиши ҳам ноқонунийдир.

Россияда халқнинг маишати тангу тор бўлиб қолган бир замонда бу каби арзонгаров шов-шувлар атайин уюштирилаётгани турган гап.

Баҳонада раият эътибори асосий муаммолардан чалғитилади-да.

Шу сабабми, маҳаллий матбуот СССРпараст депутатларнинг куракда турмайдиган даъвосини дўмбира қилди.

Оғизботир Владимир Жириновский эса элбурутдан ғалаба туғини кўтарди: прокуратура СССР Давлат кенгаши қарорини қонунга зид деб топса, Болтиқбўйи мамлакатлари Россияга қўшилиши лозимлигини айтди.

Кундай равшанки, “халқлар қамоқхонаси” – шўро давлати зўравонлик, босқинчилик ва алдов-фириб йўли билан ташкил этилган.

Бу ҳақиқатни англаш учун Ҳеродот ёки Ибн Халдун каби улкан тарихий билим эгаси бўлиш шарт эмасдир.

Миллатлар ҳақ-ҳуқуқи муттасил поймол этилган зўравон давлат таркибидан чиқишни “ноқонуний” деб баҳолаш эса на соғлом мантиққа, на халқаро меъёрларга тўғри келади.

Дангалини айтсак, мустабид тузум тегирмонига сув қуяётган депутатларнинг бу даъвоси суюғоёқ аёлнинг ҳаё ва ибо ҳақида ваъз ўқишига ўхшайди.

Эътибор берган бўлсангиз, кейинги вақтларда СССРпарастлар яна ғимирлаб қолди.

Иқтисодий жазодан кейин бурнига сув кирган Кауфману Скобелев набиралари меҳнатсиз роҳат кўрган “дорилмон кунлар”ни қўмсаб қолган кўринади...

Озодлик муштарийи

XS
SM
MD
LG