Линклар

Қўшма Штатлар Ўзбекистон чегара хизматига 20та ҳарбий машина ҳадя қилди


Қўшма Штатлар Ўзбекистонга ҳарбий машиналар ваъда қилган.

Қўшма Штатлар Ўзбекистонга ҳарбий машиналар ваъда қилган.

Ўзбекистон чегарачилари АҚШ томонидан тақдим этилган ҳарбий юк машиналарини қабул қилиб олди. MAN TGM 13.280 русумидаги 20та машина 29 июнь куни қабул қилиб олингани тўғрисида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасига таяниб, бир нечта нашр хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги наркотиклар назорати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро келишувга биноан, 2015 йилнинг 29 июнь куни Америка томони Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинлари учун MAN TGM 13.280 русумидаги тўлаузатмали 20та автомобилни тақдим этди”, дея иқтибос келтирилди расмий баёнотдан.

Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ элчиси Памела Спратлен икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2001 йилда имзоланган келишувга қўшимча тарзда умумий қиймати 6,2 миллион АҚШ долларига тенг ҳарбий ускуна, жумладан автомобиль ва патруль машиналарини ўзбек томонига тақдим этилишига доир ҳужжатни имзолаган эди. Вашингтон билан Тошкент ўртасидаги мазкур келишув доирасидаги ҳамкорлик 2005 йилда ҳукумат қўшинлари Андижонда тинч намойишчиларни ўққа тутиши ортидан тўхтатиб қўйилган эди.

Шунингдек, Қўшма Штатлар Афғонистондаги миссиясида ишлатилган ҳарбий машиналардан 300дан ошиғини Ўзбекистонга тақдим этишни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG