Линклар

logo-print

Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига жами 305 миллион АҚШ долларига тенг иккита кредит тақдим этиш қарорини маъқуллади.

ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига таяниб, РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, хусусан 200 миллион долларга тенг кредит мамлакатдаги автомобил йўллари инфратузилмасини реконструкция қилиш мақсдлари учун ажратилган. Жами 300 километр йўлни таъмирлашга доир лойиҳанинг 2021 йилда якунланиши айтилмоқда.

ЖБ шунингдек, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги канализация тармоқларини реабилитация қилиш учун 105 миллион доллар кредит беришга қарор қилган. Жаҳон банки мазкур лойиҳ учун 2009 йилда аллақачон 55 миллион доллар кредит ажратгани эслатилади хабарда.

Янги кредитларнинг иккаласи ҳам 5 йиллик имтиёзли муддатни ўз ичига олувчи 25 йил муддатга берилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон 1992 йилда Жаҳон банкига аъзо бўлганидан бери халқаро ташкилотдан 1,8 миллиард долларга тенг кредит олган.

XS
SM
MD
LG