Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:09

Наманганда прокуратурани танқид қилган газета муҳаррири ҳибсга олинди


Журналист ҳуқуқ-тартибот идоралари танқид қилинган мақола эълон қилиниши ортидан ҳибсга олингани иддао қилинмоқда.
Журналист ҳуқуқ-тартибот идоралари танқид қилинган мақола эълон қилиниши ортидан ҳибсга олингани иддао қилинмоқда.

Шу йилнинг 30 июнь Наманган вилояти Норин тумани ИИБ томонидан “Ҳуқуқ дунёси” газетаси Бош муҳаррири Барнохон Худоёрова ҳибсга олинди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а”-банди (товламачилик) билан айбланаётган 48 яшар журналистни қамоққа олиш бўйича санкция 2 июль куни жиноят ишлари бўйича Норин тумани судида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти фаоллари хабар қилди.

Маълум бўлишича, “Ҳуқуқ қомуси” МЧЖ томонидан таъсис этилган “Ҳуқуқ дунёси” газетасининг шу йил 24 апрель сонида муаллиф Барнохон Худоёрованинг “Тадбиркор ҳуқуқлари нега поймол қилинди” номли мақоласи чоп қилинган. Таҳлилий фелетьон жанридаги мақолада тадбиркор Мавлуда Ахмедованинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, Норин тумани прокуратураси, Давлат солиқ инспекцияси фаолияти қаттиқ танқид остига олинган.

Ана шу танқидий мақола ортидан журналистга қарши қарши икки нафар маҳаллий мактабгача таълим муассасаси мудираси воситасида ариза уюштирилганини иддао қилмоқда ҳуқуқ ташкилоти фаоллари.

Наманган вилояти Норин тумани ИИБ терговчиси Акмал Ўроловнинг Озодликка айтишича, терговолди суриштирув ишлари қонун доирасида олиб борилмоқда. Тергов даврида исми сир қолаётган икки нафар боғча мудираси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига журналистнинг товламачилиги, мактабгача таълим муассасидаги камчиликларни фош этиш билан қўрқитиб, пора олишга урингани ҳақида ариза беришган. Ана шу ариза асосида журналист Барнохон Худоёрова ҳибсга олинган.

“2 нафар фарзанднинг онаси бўлган Барнохон бир йил аввал газетага бош муҳаррир бўлган, газетада мунтазам равишда танқидий-таҳлилий мақолалар чоп қилган. Шунингдек, газетхонлар сафини кенгайтириб, малакали журналист сифатида нафақат вилоятда, балки бутун водийда ҳам танилиб бораётганди”, дейди журналистнинг опаси Зуҳра Деҳқонова.

Журналист Барнохон Худоёровага нисбатан илгари сурилаётган айбловлар судда тасдиқланса, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига мувофиқ, у 10 йилга қадар муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG