Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:46

Мутахассислиги бўйича ишламаган мигрантлар Россиядан ҳайдалади


 Ишга рухсатнома олаётган меҳнат муҳожирлари
Ишга рухсатнома олаётган меҳнат муҳожирлари

Россия Президенти Владимир Путин имзо чеккан янги миграция қоидаларига кўра, патентда кўрсатилганидан бошқа меҳнат фаолияти билан шуғулланган муҳожирлар маъмурий жавобгарликка тортилади. 1 июльдан бошлаб кучга кирган ўзгартишлар асосида эндиликда мигрантлар нафақат жаримага тортилади, балки Россиядан чиқариб юборилади, уларга иш берган россиялик тадбиркорлар жаримага тортилади.

Владимир Путин имзолаган янги ўзгартишларда ишга рухсатномасида кўрсатилган мутахассислиги ва касби бўйича ишламаётган меҳнат муҳожирлари Россиядан бадарға қилинади.

“Россия Федерацияси маъмурий қонунбузарликлар тўғрисидаги Кодекснинг 18.10 ва 18.15 моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 199-ФЗ ва “Хориж фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўрисида” Федерал қонунларга жорий қилинган ва Россия президенти имзо чеккан қўшимчаларда патентда кўрсатилган мутахассислиги бўйича ишламаётган хориж фуқаролари ва уларни ишга жалб қилган россиялик иш берувчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши ва жарима тўлаши белгиланди.

Кодекснинг 18.15 моддаси 1-қисмига киритилган ўзгартишда мувофиқ, юқорида кўрсатилган қонунбузарликка йўл қўйган жисмоний шахсларга нисбатан 2 мингдан 5 минг рублгача, мансабдор шахслар – 25 мингдан 50 минг рублгача; юридик шахслар эса 250 мингдан 800 минг рублгача жарима ёки 14 кундан 90 кунгача фаолиятини тўхтатиш маъмурий жазоси қўлланилиши мумкин.

Айрим хорижликлар Россия қонунчилигини бузишни давом этмоқда – ўз мутахассислигидан ташқаридаги фаолият билан шуғулланмоқда. Улар ҳужжатда бир мутахассислик, масалан – сувоқчи, деб ёздирган, ўзлари эса қўшни бозорда ҳаммол бўлиб ишлаб келмоқда. Бундай “эсар” мигрантлар ва иш берувчилар эндиликда маъмурий жавобгарликка тортилади ва жарима солинади”, дейилади ФМС расмий сайтидаги тушунтириш хатида.

Янгилик Кремльнинг расмий сайтида чоп этилди ва чоршанба куни, 1 июлдан бошлаб кучга кирди.

Бироқ, кузатувчилар Россияда берилаётган кўплаб патентларда ишчининг касби кўрсатилмаганига эътибор қаратмоқда.

Петербургдаги “Меҳнат Миграцияси” Альянси мутахассисларининг Озодликка тушунтиришича, янги шароитларда патентларда муҳожирнинг касби ва кимга ишга ёллангани кўрсатилиши шарт. Яъни, ишга рухсатномада мигрантни ёллаган жисмоний ёки юридик шахс экани ҳам ифода этилади.

Агарда ишчи ва иш берувчи ўртасида тузилган шартномадаги мутахассислик патентда кўрсатилгани билан мос келмаса, иккала томон маъмурий жавобгарликка тортилади, патент бекор қилинади, хориж фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилади”, дея маълум қилди “Меҳнат Миграцияси” Альянси экспертлари.

Москвадаги Халқаро Миграция маркази етакчи мутахассиси Солижон Юсупов патентда кўрсатилган мутахассисликдан бошқа меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хорижликлар бириктирилган ФМС идорасига тегишли ариза билан мурожаат қилишлари керак, дейди.

- Ўша патентларни икки хили мавжуд – юридик ва жисмоний шахслар учун. Шу ҳолат асосида 60 кун ичида меҳнат шартномасини олиб бориб бермаса, автоматик тарзда патент бекор қилинади, мамлакатдан чиқариб юборишга асос бўлади. Бу маъмурий қонунбузарлик. Аслида мигрант “Мен мана бу соҳага ўтмоқчиман”, деб қайтадан ариза ёзиши керак, чунки бу патентларни солиқлари турлича. Лекин, хабарингиз бор, тўловлар ўша 4 мингдан тўлашяпти. Янги гап борки, шаҳар ҳокимиятида Собянин солиқни янада кўтариш масаласини муҳокама қиляпти, деди Москвадаги ўзбеклар жамияти фаоли Солижон Юсупов.

ФМС ҳисоб-китобига кўра, 2015 йилнинг биринчи 6 ойи давомида Россияда 1 миллионга яқин ишга рухсат берувчи патент расмийлаштирилган, давлат бюджетига 10,5 млрд. рубль миқдорида даромад тушган. 2010 йилдан буён хориж фуқароларига Россияда жами 6,5 миллион патент берилган бўлиб, бюджет 45 миллиард рубль фойда орттирган.

XS
SM
MD
LG