Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўналишида экспертлик ёрдами кўрсатади.

Бу ҳақда Podrobno.uz нашрига Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штрек маълум қилган. Унга кўра, бу иш Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва сармоялар бўйича икки томонлама Кенгаш доирасида олиб борилади.

Юрий Штрек Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши юзасидан ёрдам кўрсатиш лойиҳаси шу йилнинг охиригача ишга туширилишига умид билдирган.

1995 йилнинг 1 январида ташкил этилган Жаҳон савдо ташкилотига шу кунгача 161 давлат аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG