Линклар

АҚШ Швейцариядан ҳисб қилинган ФИФА амалдорларини экстрадиция қилишни сўрамоқда


АҚШ Швейцариядан май ойида Цюрихда ҳибсга олинган ФИФАнинг 7 амалдорини Вашингтонгга экстрадиция қилишни сўрамоқда.

Қўшма Штатларда ФИФА амалдорларига нисбатан коррупция айблови билан бир қатор жиноят ишлари очилган.

Швейцария мазкур сўров юзасидан бир неча ҳафта ичида қарор қабул қилинишини билдирган.

Май ойи охирларида ФИФАда коррупция билан боғлиқ жанжал бошланган эди. Швейцария ва АҚШ расмийлари ФИФА амалдорларини 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини танлашда пора олганликда айблаб жиноят ишлари очган эди. Мазкур жиноятлар бўйича ФИФАнинг 14 собиқ ва амалдаги ходими айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG