Линклар

logo-print

Россия Арманистонга қурол сотиб олиш учун қарз берди


Арманистон ҳарбийлари.

Арманистон ҳарбийлари.

Россия Арманистонга қурол сотиб олиш учун 200 миллион доллар миқдорида кредит берди.

Арманистон Мудофаа вазири Ара Назарян парламентда бу маблағ ҳисобига замонавий қурол-аслаҳа сотиб олиниши ортидан минтақадаги ҳарбий куч мувозанатига сезиларли таъсир кўрсатилишини билдирди. Парламент 2 июль куни Ереванда Россия билан ўтган ҳафтада имзоланган кредит шартномасини ратификация қилди.

Мазкур қарз Ереванга 13 йиллик муддатга уч йиллик имтёз билан берилмоқда. Кредитнинг йиллик устамаси уч фоизни ташкил қилади. Мазкур маблағ эвазига Россиядан 2015-2017 йиллар давомида қурол сотиб олинади.

Арманистон Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ минтақаси юзасидан уруш ҳолатидадир.

XS
SM
MD
LG