Линклар

logo-print

Малайзия MH17 учоғини уриб туширганларни халқаро трибуналга тортмоқчи


Малайзия учоғи қулаган ҳудуд.

Малайзия учоғи қулаган ҳудуд.

Малайзия 2 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгашига ўтган йили Украина шарқида йўловчи ташувчи учоғини уриб туширган шахсларни халқаро трибуналга тортишда кўмак сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Malaysia Airlines ширкатига қарашли MH17 учоғи ҳалокати сабабларини ўрганган 5 давлат томонидан тайёрланган. Учоқнинг уриб туширилиши оқибатида 298 йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган эди.

Малайзиянинг БМТдаги элчиси Рамлан бин Иброҳим жиноятчиларни халқаро трибуналга тортиш бўйича таклиф лойиҳаси 15 июль куни хавфсизлик кенгаши аъзоларига тақдим этилишини билдирди.

Амстердамдан Куала Лумпурга учиб кетаётган Малайзия учоғи 2014 йилнинг 17 июнида Донецк яқинида уриб туширилган эди. Мазкур воқеани текшириш учун Австралия, Британия,Малайзия, Нидерландлар, Россия, АҚШ ва Украина вакилларидан иборат халқаро экспертлар гуруҳи тузилган.

Гуруҳ учоқ ердан туриб Россияда ишлаб чиқарилган “Бук” зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилган ва бу иш россиялик ҳарбийлар томонидан амлга оширилган бўлиши эҳтимол деган таҳминни илгари суриб келмоқда.

XS
SM
MD
LG