Линклар

logo-print

Тошкентда Matiz бензовоз билан тўқнашиб кетди


Facebook’даги“Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи эълон қилган сурат.

Facebook’даги“Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи эълон қилган сурат.

Бугун эрталаб Тошкентда Matiz бензин ташувчи автомашина билан тўқнашиб кетгани оқибатида катта ёнғин чиқди.

Facebook’даги“Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳига таянган ҳолда uz24.uz нашрининг хабар беришича, тўқнашув эрталабки соат 4.30да Тошкент Кичик ҳалқа йўлида содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, тўқнашув натижасида юз берган ёнғинда уч киши турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум қолмоқда.

XS
SM
MD
LG