Линклар

logo-print

Ўшда бугун, 3 июнь жума куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимига келган меҳмонлар кутубхонани одатдагидай қизил лента кесиб очишдан бош тортиб, Шайх номидаги даргоҳни такбир айтиш билан очиб беришди.

Тадбирда шаҳар қозияти, Бишкек Университети вакиллари ҳамда турли миллатдаги маҳаллий ёшлар вакиллари иштирок этди.

Кутубхонада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфқаламига мансуб асарлардан ташқари, Алишер Навоий, Яссавий, Машраб, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, қирғиз халқ ёзувчиларидан Чингиз Айтматов, Тўлаган Қасимбеков, Алиқул Ўсмўнов, ғарб адабиётидан Агата Кристи, Артур Конанд Доил, Франц Кафка каби ижодкорлар китобларидан баҳраманд бўлиш мумкин.

XS
SM
MD
LG