Линклар

Ўзбек олимлари елканли шамол двигатели яратди


Сурат Telegraf.uz сайтидан олинди

Сурат Telegraf.uz сайтидан олинди

Ўзбекистон миллий университети доценти Турғунали Ахмаджонов билан физика факультети магистранти Орифжон Фахридинов ҳамкорликда елканли шамол двигателини яратишди.

Бу ҳақда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига таяниб Telegraf.uz сайти хабар қилди.

Сайт маълумотига кўра, янги шамол двигатели шаҳардан ташқаридаги уйлар, фермер хўжаликларини муқобил электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

Мутахасислар янги ихтиро кичик шамол тезлигида ишлаши, қурилманинг ишлаб чиқариш таннархининг арзонлиги, ўрнатиш ёки демонтаж қилишнинг осонлиги билан оддий шамол двигателидан афзал эканини таъкидлашмоқда.

Ўзбекистонда 10 йилдан зиёд вақтдан бери электр таъминотида тақчилликлар мунтазам кўриниш касб этаяпти.

Жумладн, вазиятдан чиқиш учун муқобил электр энергиясига катта эътибор қаратилаётганини кузатиш мумкин.

Мамлакат бўйлаб жами 7та қуёш электр станциясини қуриш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG