Линклар

Ўзбекистон қуролли кучларининг эскирган ҳарбий қурол-яроғлари ўрнига янгиси берилмоқда.

12news.uz сайти маълумотига кўра, янги қуроллар микропроцессор технологияси асосида бўлиб, улар мўлжални юқори аниқликда оладиган техникалардир.

Хабарда қуроллар қайси хориж давлатидан олинаётгани ва қуроллар сони ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган.

Яқинда Ўзбекистон чегарачилари АҚШ томонидан тақдим этилган MAN TGM 13.280 русумидаги 20та ҳарбий юк машиналарини қабул қилиб олди.

Жорий йил апрелида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ элчиси Памела Спратлен умумий қиймати 6,2 миллион АҚШ долларига тенг ҳарбий ускуна, жумладан, автомобиль ва патруль машиналарини ўзбек томонига тақдим этилишига доир ҳужжатни имзолаган эди.

Шунингдек, Қўшма Штатлар Афғонистондаги миссиясида ишлатилган ҳарбий машиналардан 300дан ошиғини Ўзбекистонга тақдим этишни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG